Давлат раҳбари томонидан касаба уюшмалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларни самарали амалга ошириш ҳамда ҳорижий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида 20-24 сентябрь кунлари пойтахтимизда Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Кенгашининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтади. Тадбир доирасида ҳамкор ташкилотлар ўртасида соҳага оид бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Хусусан, бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Қирғизистон касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда икки мамлакатнинг касаба уюшма раиси ҳамда соҳа ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар охирги йилларда икки давлат ўртасида олиб борилаётган кенг кўламли ҳамкорлик, қўшничилик муносабатларига алоҳида урғу бердилар.



