Шерзодхон Қудратхўжа Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясига таклиф билдирди

141

Мактабгача таълим вазирлигида бўлаётган очиқ мулоқотда сўзга чиққан вазирликнинг Жамоатчилик кенгаши раиси Шерзодхон Қудратхўжа нодавлат боғчаларда кўпгина хориж тилларини ўргатишини танқид қилди:

— Уйимнинг олдида учта хусусий боғча бор. Улар ўзларининг рекламасида инглиз, рус, корейс, хитой тилларини ўргатамиз деб ёзиб қўйишади. Майли, тил ўргатишимиз керак. Лекин, аввало, кичик ёшдаги болаларимизга ўз она тилимизни ўргатайлик. Нега бундай хусусий боғчаларга лицензия бераётган Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси масаланинг бу жиҳатига аҳамият бермаяпти? Кейин бундай нодавлат боғчалар ўзларининг номини ҳам ажнабий тилда номлашган. Менимча Инспекция бунақа боғчаларга лицензия бериш масаласини ўйлаб кўриши керак.
Аввало, она тилимизни ўргатиб қўяйлик уларга, — деди нотиқ.