Боболов ҳокимликдан кетди. Сурхондарёга янги ҳоким тайинланди

46

Бир муддат олдин Сурхондарё вилояти ҳокимлигидаги йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилаётгани айтилган эди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Тўра Боболов б лавозимидан озод этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан: 

– Тўра Абдиевич Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

– Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Бердиқобилович Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.