Ургутлик аёл ёш боласини аёвсиз калтаклади. Аёлга нисбатан жиноий иш очилди

55

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут тумани Ватак маҳалласида яшовчи фуқаро Г.О. нинг Россияда ишлаб юрган турмуш ўртоғига жаҳл қилиб, ўзининг вояга етмаган фарзандини калтаклагани ва вояга етмаган фарзандларини ўлдириш билан уни қўрқитгани акс этган видеотасвир тарқалган эди.

Вилоят ИИБга кўра, ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Г.О. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми ва 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жабрланувчи болакайнинг аҳволи яхши бўлиб, шифокорлар кузатувида. Жиноят иши эса вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган.