Намангандаги газ чақнашида бир киши ҳалок бўлди

33

Бугун, 7 феврал куни соат 07:30 ларда Наманган вилояти Косонсой туманидаги хонадонларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. 

Вилоят ФВБ чақнаш оқибатлари бартараф этилаётгани ва воқеа жойига ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” ходимлари етиб борганини маълум қилди.

Бош прокуратура хабарига кўра, чақнаш оқибатида 5 нафар фуқаро тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан 1 нафар фуқаро шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 258-моддаси 2-қисми “а” банди (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.