Ishonch.uz мухбирининг хабар беришича, айни пайтга қадар Тошкент шаҳри аҳолиси ва тадбиркорлари қардош турк халқи учун 100 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам тўплаган.
Инсонпарварлик юклари ортилган дастлабки рейс бугун — 10 февраль куни учиб кетади.
Шу кунларда Туркияда 150 дан ортиқ ўзбекистонлик қутқарувчи ҳам қидирув-қутқарув ишларини давом эттиряпти.
Туркия элчиси қийин кунларда елкадош бўлаётган ўзбек халқи ва тадбиркорларига миннатдорлик билдирди.
Видеода эҳсон қилаётган юртдошларимиз ва волонтёрлар йиғилаётган гуманитар ёрдам ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
Агар сиз ҳам ушбу эзгу ишдан четда қолмай десангиз, қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти технопарки. Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 30-уй.



