Бош вазир ва унинг икки ўринбосари котибиятларига тайинловлар амалга оширилди.
Унга кўра,Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан:
– Нусратбек Давранкулович Тойчиев – Бош вазир котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
– Даврон Наримович Каландаров – Бош вазир котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.
– Шухрат Мухамаджанович Садиков – Бош вазир котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
– Мансурбек Базорбоевич Жуманиязов – Бош вазир ўринбосари А.Ж.Раматовнинг котибияти мудири этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
– Иззат Рахматуллаевич Тангриев – Бош вазир ўринбосари Д.А.Кучкаровнинг котибияти мудири этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси лавозимидан озод қилинди.
– Джамшид Абдусаламович Абдусаламов – Бош вазир ўринбосари Ж.А.Ходжаевнинг котибияти мудири этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибиятининг мудири лавозимидан озод қилинди.
– Нодир Мухторович Дусматов – Бош вазир ўринбосари З.Б.Махкамованинг котибияти мудири этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Оила ва хотин қизлар масалалари котибияти мудири лавозимидан озод қилинди.



