Ўзбекистон Президентига АҚШ ва Хитой етакчиларидан табриклар келди

31

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига Наврўз байрами муносабати билан АҚШ ва Хитой етакчиларидан табриклар келди.

Унда, жумладан, Қўшма Штатлар президенти Жо Байден Президент Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига байрам муносабати билан энг эзгу тилакларини билдиради.

“Ушбу уйғониш ва янгиланиш мавсумида Қўшма Штатлар Ўзбекистон халқига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди. Шу кунларда янги марраларни белгилаб, мустаҳкам тинчлик ва ўзаро англашув руҳидаги умумий келажак сари саъй-ҳаракатларимизни давом эттирар эканмиз, мен мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва халқларимиз дўстлиги янада мустаҳкамланишига ишонаман”, – дейди ўз табригида Байден.

Шунингдек, ХХР раиси Си Цзиньпин ҳам “Хитой ҳукумати ва халқи ҳамда шахсан ўз номидан” Ўзбекистон етакчиси ва халқини муборакбод этишдан мамнунлигини билдирган.

Си Цзиньпин, жумладан, икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳақида ҳам тўталади.

“Ўтган йили сентябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифим чоғида бўлиб ўтган дўстона ва сермаҳсул музокараларимиз натижаси ўлароқ мамлакатларимизнинг стратегик ҳамкорлигини янада ривожлантирувчи, халқларимиз манфаатига хизмат қилувчи қўшма баёнот қабул қилдик, давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболларини белгилаб олдик”, – дейди у табригини “дўст Ўзбекистон халқига бахт ва фаровонлик” тилаб тугатар экан