Энг сара китоблар қаерда?

119

Ishonch.uz энг оммабоп онлайн китоб дўконлари билан таништиради

Маълумотларга кўра, юртимизда бугун 10 га яқин интернет дўконлари бор. Қуйида уларнинг энг оммабоплари ҳақида маълумот тақдим қиламиз.

“Аsaxiy.books” да энг янги китоблардан Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Мубтало”, Луиза Хей, Роберт Холденнинг “Ҳаёт сени севади”, Муҳаммад Бўздағнинг “Ишқ имтиҳони ёхуд кўрганингга ишонма”, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Исмоилнинг “Талабанинг одоблари”, “Илм сафарига отланган талаба учун 35 тавсия” сини сотиб олинг ва мириқиб мутолаа қилинг.

«Book.uz» онлайн дўкони орқали эса “Бақирмайдиган оналар”, Жалолиддин Румийнинг “Ичиндаги ичиндадур”, “Китоблар қандай ўқилади?” каби китоблар энг кўп сотилган адабиётлар рўйхатида етакчи ўринларда турибди. Янги китоблардан Эрих Мария Ремаркнинг “Қарзга олинган умр”, Дилноза Мурожованинг “Умидли юлдузлар”, Ўткир Ҳошимовнинг инглиз тилида чоп этилган “Notes for a rainy day” асарларини харид қилишингиз мумкин.

Энг оммалашган онлайн китоб дўконларидан бири – “hilolnashr.uz” да эса айни пайтда “Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидаги нодир асллар”, “Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?”, “Ўзгарайлик ёки 63 ўгит”, “Тонгги суҳбатлар”, “Тунги суҳбатлар”, “Навоийдан чу топқайлар навое”, “Она фарёди”, “Кўринмас одам” каби ўқувчига юксак маънавий озуқа берадиган энг сара китобларни қулай нархларда харид қилишингиз мумкин.