Касабақўмлар референдумда фаол иштирок этмоқда

56

Соат 8.00 да 12-Хоразм округи ҳудудидаги 553 та референдум участкасида овоз бериш жараёнлари бошланди. Округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 029 191 нафар бўлиб, уларнинг 73 минг нафарга яқинини  биринчи марта овоз бераётган ёшлар ташкил қилади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши ва тармоқ касаба уюшма ходимлари, бошланғич ташкилотлар етакчилари ҳам референдумда фаол иштирок қилмоқда.
— Мен халқимиз  ижтимоий ҳимояси кафолати, бахти ва саодати,  фарзандларим  келажаги учун овоз бердим,-дейди  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси,халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгаши депутати Гулсара Қурбонбоева