Самарқанд вилоятида овоз бериш ёшидаги 2 миллион 81 минг нафар фуқаролар рўйхатга олинган. Сўнги маълумотларга кўра, аҳолининг катта қисми куннинг биринчи ярмида референдум участкаларига келиб, ўз муносабатларини билдирган.
Самарқанд шаҳар Кимёгарлар шаҳарчасидаги 106-референдум участкаси эрталабки 08.00 дан гавжум бўлди. Ҳудудда жойлашган кўзи ожизлар жамиятига қарашли умумий ётоқхонада истиқомат қилувчи фуқароларга ҳам Референдумда иштирок этиш учун барча зарур шароит яратилди.



