Мутахассис жавоб беради
Иқтисодчи, Аsakabank матбуот маркази менежери АЗИЗХОН АНВАРХОНОВ юртдошларимизга амалдаги мавжуд омонатлар фоизи мисолида фарқни ҳисоблаб кўрсатди. Хулоса эса ўзингиздан.
Ҳозир мамлакатимиз тижорат банкларида сўмдаги 12 ой муддат учун энг юқори фоизли омонат йиллик 22% ставкада бўлиб, АҚШ долларидаги 12 ой муддат учун энг юқори фоизли омонат эса йиллик 6% ни ташкил қилади.
Дейлик, сизнинг 1000$ пулингиз бор ва банк буни 1000$=11 570 000 сўмга сотиб олади.
Шу пулни АҚШ долларидаги омонатга йиллик 6% ставкада бир йил муддатга қўйсангиз, пулингиз 12 ойдан кейин 1060 $ бўлиб қайтади ва буни сўмда ҳисобласак, 1060$=12 264 200 сўмни ташкил этади.
Энди шу 1000$=11 570 000 сўм маблағингизни миллий валютамизда йиллик 22% ставкада 12 ой муддатга омонатга қўйсангиз, пулингиз 12 ойдан кейин 14 115 400 сўм(1220 $) бўлиб қайтади.
Энди солиштирамиз:
• Хорижий валюта(АҚШ доллари)да
Омонат 12 ой муддатга йиллик 6% ставкада:
Сизда бор 1000 $=11 570 000 сўм.
Омонатга қўйиб, 12 ойдан сўнг қайтариб олишдаги миқдор: 1060 $=12 264 200 сўм.
• Миллий валюта(сўм)да
Омонат 12 ой муддатга йиллик 22% ставкада:
Сизда бор 1000 $=11 570 000 сўм.
Омонатга қўйиб, 12 ойдан сўнг қайтариб олинадиган миқдор: 14 115 400 сўм=1220 $
Нима бўлганда ҳам, охирги қарорни ўзингиз қабул қиласиз.



