2022 йилнинг қиш мавсумида қўшни Қирғизистонда ҳам электр энергияси тақчиллиги кузатилган ва Қирғизистон Миллий энергетика холдинги бошқаруви раиси Талайбек Байғозиев 12 декабрдаги матбуот анжуманида бунга Туркманистондан импорт қилинган электр энергиясининг тўлиқ ҳажмда мамлакатга кириб келмаётгани билан боғлаган эди.
“Ўзбекистон транзитчи давлат сифатида ўзида кузатилаётган энергетика тақчиллиги пайтида бундай ҳажмларни ўтказиб юбора олмайди. Улар айни пайтда бизга ўтказиб бериши керак бўлган электр энергиясини оляпти. Ўз навбатида, улар ўз зиммаларига истеъмол қилган электр энергиясини қайтариш бўйича мажбурият олганлар», – деган эди Байгазиев.
“24.kg” нашрининг Қирғизистон Миллий статистика қўмитасига таяниб маълум қилишича, жорий йилнинг ўтган 5 ойида мамлакат 1 млрд 516,5 млн киловатт-соат электр энергияси импорт қилган ва шундан 145,6 млн киловатт-соати Ўзбекистоннинг қишда олган “қарз”лари эвазига қайтарилган.
Манбага кўра, мамлакат Ўзбекистондан қилинган ушбу импорт электр энергияси учун 1,2 минг сом тўлаган.
“Тўлов фақат электр энергияси транзити учун бўлган», – дейилади нашр маълумотида.



