Ўтган давр мобайнида аҳолига инвестиция ва жамғариш мақсадларида сотув шохобчалари орқали умумий вазни – 255 килограмм бўлган 13 130 дона ўлчовли (5, 10, 20 ва 50 грамм оғирликдаги) олтин қуймалари сотилган.
- Марказий банк маълумотига кўра, шундан:
5 граммли олтин қуймалар – 3 793 дона (19 кг);
10 граммли 3 854 дона олтин қуймалар – (39 кг);
20 граммли 2 545 дона олтин қуймалар – (51 кг);
50 граммли 2 938 дона олтин қуймалар – (147 кг).
Худудлар кесимида ўлчовли олтин қуймаларни сотиш бўйича Тошкент шаҳрида ташкил этилган сотув шохобчалари етакчилик қилиб, Тошкент шаҳрида сотилган қуймалар сони 9 894 донани (жами муомалага чиқарилган қуймаларнинг 75 фоизи) ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3778-сонли қарорига асосан 2020 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб, Марказий банк томонидан 5, 10, 20 ва 50 грамм оғирликдаги ўлчовли ва асиллик даражаси – 999,9 бўлган олтин қуймаларнинг сотуви чекланмаган миқдорда йўлга қўйилган.
Ҳозирда ўлчовли қуймаларни 151 та сотув шохобчаси орқали сотиб олиш ва қайтариб сотиш имконияти мавжуд.



