Парламент Қуйи палатасига киритилган айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун лойиҳасига кўра, Сенат ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилади.
Яъни, Сенатга маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш, Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Олий Мажлиснинг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини бажариш ҳамда қонунни у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан 60 кун ичида кўриб чиқиш ва бошқа ваколатлар берилмоқда.
Шунингдек, Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан (амалда 6 киши) сайланиши, 9 нафари Президент томонидан (амалда 16 киши) тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. Доимий асосда ишловчи сенаторлар сони эса амалдагидек 25 нафар миқдорда сақланиб қолмоқда.
Шу тариқда Сенаторлар сони амалдаги 100 нафардан 65 нафарга қисқартирилади.



