«Алифбога сиёсат ва ғояни аралаштирмаслик керак» – Бахтиёр Исабек

85

Ishonch.uz филолог, таниқли турколог олим Бахтиёр Исабек билан тил, янгиланаётган алифбо ҳақида суҳбат уюштирди.

Хабарингиз бор, яқинда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш масалаларига бағишланган республика илмий-назарий конференция» бўлиб ўтди. Анжуманда эълон қилинган ўзгартирилган алифбо лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

Ishonch.uz мазкур масалада бир қатор олимларнинг фикрини ўрганмоқда. Шу мақсадда таниқли филолог олим, турколог Бахтиёр Исабек билан суҳбатлашдик.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайтимизда янгиланган алифбо бўйича АҚШнинг Мичиган университети профессори Темур Хўжа ўғлининг ҳам фикр-мулоҳазалари эълон қилинган эди.

Мафтуна Каримова, журналист
Қувончбек Тўраев, оператор ва монтаж устаси