Элчихона Исроилдаги ўзбекистонликларни ҳамкорликка чақирди

295

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда истиқомат қилувчи ватандошларни ҳамкорликка чақирмоқда. Улардан Исроил ҳудудида ёрдамга муҳтож, жабр кўрган, бедарак йўқолган ва  мажбурий ушлаб турилган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумотлар бўлса, элчихонага хабар бериш сўраляпти.

Элчихона, шунингдек, фуқаролар мурожаати учун телефон рақамларини қолдирган (03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076, 054-4851397).

“Дунё” АА маълумотига кўра, Исроилда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланувчилар билан биргаликда, жорий йил 9 июль ҳолатига, 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида Фаластин томонидан 900 киши ҳалок бўлган, уларнинг 260 нафари болалар. Яраланганлар сони қарийб 4,5 минг нафарни ташкил қилади.

Исроил томонидан эса ҳалок бўлганлар сони 1 минг кишидан ошгани, 2,9 мингдан ортиқ киши жароҳат олгани айтилмоқда.