Зангезур йўлагининг очилиши Озарбайжон, Россия ва Арманистон ўртасида 10 ноябрь куни имзоланган уч томонлама баёнотнинг ажралмас қисмидир. Бу ҳужжат Арманистонга бир қатор мажбуриятларни юклайди.
Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Брюсселда НАТО бош котиби Енс Столтенберг билан учрашуви якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, бир йил ичида муваффақиятга эришиш осон эмас. «Ҳозирги босқичда биз Озарбайжоннинг бошқа ҳудудлари ва Нахчиван Мухтор Республикаси ўртасида қуруқлик алоқасини, шунингдек, автомобил йўлини яратадиган темир йўл қурилиши бўйича келишувга эришдик. Аммо уни қуришнинг аниқ йўналиши ҳозирча маълум эмас. Бу масала келгусида, хусусан, бугун кечқурун Европа Иттифоқи Кенгаши президенти Шарл Мишел воситачилигида бўлиб ўтадиган уч томонлама музокараларда муҳокама қилинади”, – дея қўшимча қилган Озарбайжон давлат раҳбари.
Зебо НАМОЗОВА тайёрлади



