Масъулиятли вазифа сабоқлари

1037

Навоий вилоятида Ўзбекистон Рес­публикаси қуролли кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ватанпарварлик тадбирлари қизғин давом этмоқда.

Навоий шаҳрида бўлиб ўтган ҳарбий фестивалда кенг жамоатчилик вакиллари билан бирга ҳарбий офицерлар, муддатли хизматни ўтаётган оддий аскарлар, фахрийлар, ёшлар, ҳарбий хизматга чақирилувчилар ҳамда тизимда хизмат қилаётган офицерлар ва оддий аскарларнинг ота-оналари, яқинлари иштирок этди.
Фестиваль давомида миллий армиямизниг офицер ва аскарлари томонидан жанговар шайлик билан боғлиқ кўргазмали ­чиқишлар ҳам намойиш қилинди.
Навбаҳор туманидаги 17-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар ҳарбийлик ­масъулияти билан боғлиқ саволларга жавоб олишди.
Мактаб ўқувчиларининг ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги чиқишлари ­фестивалга ўзгача руҳ бағишлади.
Навоий кон-металлургия комбинатининг музейида ҳарбийлар ва ёшлар иштирокида бўлиб ўтган ватанпарварлик тадбири давомида армиямизнинг бугунги салоҳияти, офицер ва оддий аскар бўлиш масъулияти ҳамда ҳарбий хизматнинг муқаддас бурч экани тўғрисида сўз борди.
Навоий вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ташкил этган мазкур тадбирда қалбида шижоати баланд ёшлар келажакда Ватанга қалқон бўлиш орзу-истаклари борлигини тилга олишди.

Нормурод МУСОМОВ,
«ISHONCH»