«Қорақалпоғистон кўприклардан фойдаланиш» унитар корхонасида 2000-2019 йилларда электрпайвандчи бўлиб ишлаган Рахат Сарсеновнинг охирги умиди касаба уюшмасидан эди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси Султамурат Ўразимбетовнинг таъкидлашича, фуқаро Р.Сарсенов ўзининг қонуний ҳуқуқларини тиклашда бир неча бор бюрократик тўсиқларга дуч келган.
Ҳолбуки, электрпайвандчилик қонунан имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи, оғир меҳнат рўйхатидаги касб тури. Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуни 12-моддасида белгиланишича, охирги иш жойидан қатъи назар, меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар белгиланган ёшни (яъни, 60 ёшни) 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар, дейилган. Демак, фуқаро 55 ёшида охирги иш ўрнидан қатъи назар пенсияга чиқиши мумкин. Фақат ишлаган жойидан имтиёзли пенсия таъминотига оид маълумотнома (11-шакл) тўлдирилиб берилса бас.
Р. Сарсенов эса қонуний шу ҳуқуқдан фойдаланаман, деб қанча машаққатларга дуч келди.
Дастлаб 2021 йилнинг июнида «Қорақалпоғистон кўприклардан фойдаланиш» унитар корхонасига мурожаат қилади. Мурожаатга жавобан «Сиз бизнинг корхонадан 2019 йилда ишдан бўшагансиз, шу боис имтиёзли пенсия таъминотига оид маълумотномани биз бера олмаймиз, кейинги ишлаган корхонангиздан олинг», деган мазмунда хат келади.
Дастлаб 2021 йилнинг июнида «Қорақалпоғистон кўприклардан фойдаланиш» унитар корхонасига мурожаат қилади. Мурожаатга жавобан «Сиз бизнинг корхонадан 2019 йилда ишдан бўшагансиз, шу боис имтиёзли пенсия таъминотига оид маълумотномани биз бера олмаймиз, кейинги ишлаган корхонангиздан олинг», деган мазмунда хат келади.
Р.Сарсенов ҳақиқатан ҳам 2000-2019 йилларда Қорақалпоғистон кўприклардан фойдаланиш» унитар корхонасида электрпайвандчи бўлиб ишлагандан кейин «Тахиатош йўл қуриш ва таъмирлаш» унитар корхонасида фаолият юритган. У ердаги иш оғир меҳнат шароитига кирмайдиган касб эди. Улар ўзларидан келиб чиққан ҳолда «бизда фаолият юритган ишингиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1994 йилдаги «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида келтирилган рўйхатда йўқ, деб жавоб қайтаради.
Шу вақтлар оралиғида у Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига ҳам ариза ташлайди.
Касаба уюшмасининг иш судга оширилиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириш хатидан сўнг «Қорақалпоғистон кўприклардан фойдаланиш» унитар корхонаси фуқаронинг мурожаатини ҳал қилиб берди.
Ниҳоят, адолат излашдан қайтмаган ўз ниятига етди.
Есимхон ҚАНОАТОВ,
«ISHONCH»



