Бугун матбуот соҳасида қандай ўзгаришлар, янгиланишлар амалга оширилмоқда? Анъанавий журналистика йўналишлари қандай бўлиши керак? Электрон ва босма ОАВлари рақобатчими ёки ҳамкорми?
Фарғона вилоятининг «Чимён» сиҳатгоҳида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ташаббуси билан Х Чимён медиафоруми шу каби долзарб саволлар атрофида фикр-мулоҳаза, тажриба алмашиш мақсадида ўз фаолиятини бошлади.
Медиафорумда мамлакатимиз матбуоти дарғалари, журналистика соҳаси олимларидан иборат 15 нафар тренер ва мамлакатимизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси оммавий ахборот воситаларининг 70 нафар вакили иштирок этмоқда.
Медиафорумда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси, юридик фанлари номзоди Олимжон Ўсаров ўзбек матбуотида сўз эркинлиги ва жамият очиқлиги: тажриба ва таҳлил хусусида сўзлади.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур медиафорум Х маротаба ўтказилмоқда. Медиафорум 19 мартга қадар давом этади.
Ўз мухбиримиз



