Эътибордан мамнунмиз

653

«Термиз нефть базаси» масъулияти чекланган жамиятида жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилишига бағишлаб йиғилиш ўтказилди.

Дастлаб корхона раҳбари Ғ.Норқобилов амалга оширилган ишлар, ходимларга белгиланган имтиёзлар ва қўйиладиган талаблар ҳақида маъруза қилди. Шундан сўнг корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Э.Номозовнинг ҳисоботи эшитилди.
Қайд этилганидек, ўтган йили юк ташувчи автомобиль ҳайдовчиси З.Жўрақулов ва ғазначи М.Мирзаевга 50 ёшга тўлиши муносабати билан моддий ёрдам берилди. 14 нафар ходим турли сиҳатгоҳда соғломлаштирилди. Уч нафар ходимга соғлиғини тиклаши учун касаба уюшма ­маблағлари ҳисобидан моддий кўмак кўрсатилди. Ишчи-ходимлар фарзандларидан 98 нафари болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ҳордиқ чиқаришди. Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича 22 марта текширув ўтказилиб, аниқланган камчилик­лар бартараф этилди. Жамиятнинг собиқ раҳбари Муротали Мирзаевнинг хотирасига бағишланган минифутбол мусобақасида ғолиб жамоаларга фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари топширилди.
Конференция ишида Агросаноат ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Эркин Бойниёзов иштирок этиб, жамоа шартномаси таъсирчанлигини ошириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Рустам ДАВЛАТОВ,
«ISHONCH»