Ҳимоячилар” қандай ғолиб бўлди?

154

Меҳнат муҳофазаси ойлиги доирасида Фарғона политехника институти талабалари ўртасида “Меҳнат ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди.

28 апрель – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб ўтказилган танловда институт талабаларидан иборат “Ҳимоячилар”, “Инспекторлар”, “Labor protection”, “Хавфсизлик халоскорлари” жамоалари ўзаро баҳс олиб бордилар.

Жамоаларнинг меҳнат кодекси, жамоа шартномаси, меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси бўйича қанчалик билимга эга эканликлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижага кўра, “Ҳимоячилар” жамоаси 1-ўринни эгаллаб,  “Инспекторлар” жамоаси эса 2-ўринга муносиб деб топилди. “Labor protection” ва “Хавфсизлик халоскорлари” жамоалари 3- ва 4-ўринни эгалладилар.

– Институтимизда бу каби танловлар тез-тез ўтказиб турилади. Бу эса билимларимизни янада бойитишга хизмат қилади. Жамоамиз билан танловга яхши тайёргарлик кўрганимиз боис биринчи ўринни эгалладик, — дейди “Ҳимоячилар” жамоаси аъзоси Адҳамжон Алижонов.

Ғолиб жамоа ва танлов иштирокчиларига маъмурият ва касаба уюшма қўмитасининг эсдалик ҳамда китоблар тўплами совға қилинди.

Бахтиёр ДАДАЖОНОВ,

Фарғона политехника институти

касаба уюшма қўмитаси раиси