Мақсад – ходимлар саломатлиги

127

28 апрель – “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза килиш куни” доирасида “Ўзбектелеком” АК Навоий филиалида “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўича энг зўр боғлама” кўрик-танлови ташкил этилди.

– Мазкур тадбирни  ташкил этишдан асосий мақсад филиал таркибидаги бўлим, цех, участка ва туман, шаҳар боғламаларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг касб касалликлари ва бошқа зарарлардан асраб-авайлаш, техника хавфсизли ва меҳнат интизомига қатъий амал қилинишини таъминлаш, – дейди Навоий вилояти бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси инспектори Олим Кенжаев.

Кўрик-танлов асносида туман ва шаҳар телекоммуникация боғламалари томонидан меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси йўналишида суратга олинган видеоролик намойиш этилди.

Танлов якунига кўра, биринчи ўрин Зарафшон шаҳар телекоммуникация боғламаси, иккинчи ўрин Қизилтепа тумани телекоммуникация боғламаси, учинчи ўрин эса Хатирчи туман телекоммуникация боғламаси ишчи-ходимларига насиб этди.

Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совға-саломлар топширилди.

Ўз мухбиримиз