Сизлар доим эъзозимиздасиз!

123

9-май -Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти кенгаши вакиллари Янгиқўрғонда истиқомат қилувчи уруш ва меҳнат фахрийлари, юз ёш билан юзлашган табаррук отахонларимизни йўқлаб боришди.

Набиралари қуршовидаги Топил бобо юртимизда доим тинчлик ҳукмрон бўлишини халқимиз фаровонликда яшашини сўраб дуо қилди. Яна бир қаҳрамонимиз Муҳаммадибрагим бобонинг ибратли ҳаёт йўлига бағишлаб очилган уй музейини кузатар эканмиз, уйнинг бир бурчагида уруш даврининг машаққатлари акс этиб турарди. Яна бир бурчагида осиғлик суратларда урушда елкама-елка хизмат қилган сафдошлари жасорати кўзга яққол ташланиб турибди. Бу табаррук отахонларимиз бизга ҳар доим тинчликнинг буюк неъмат эканлигини, унинг қадрига етишимиз ва бу йўлда барчамиз фидоий бўлишимиз кераклигини эслатиб туришади.
Сизлар доим эъзозимиздасиз юртимизнинг фахрли инсонлари!

Орзугул РУСТАМОВА,
ISHONCH.UZ