Cаёҳатлар мазмунли ўтди

93

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, унинг ҳудудий кенгашлари ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари кекса авлод вакилларини қадрлаш, орамизда йўқ инсонларни хотирлаш, инсон қадрини улуғлашга йўналтирилган тадбирлар ўтказмоқда.

Хусусан, Касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти кенгаши томонидан ишлаб чиқилган “9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамини ўтказиш бўйича тадбирлар режаси”га асосан сирдарёлик 50 нафар меҳнат фахрийсининг ҳамда ишлаётган пенсионерларнинг Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

Мазмунли саёҳат давомида улар пойтахтимизда барпо этилган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи, шунингдек, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Қуролли кучлар давлат музейи, Хасти имом мажмуаси ва Зангиота зиёратгоҳларида бўлдилар.

Касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти кенгаши турли соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ички туризмни ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор бериб келмоқда. Худди шу мақсадларда Рамазон ҳайити муносабати билан берилган қўшимча дам олиш кунларида ходимларнинг дам олишини мазмунли ташкил этиш мақсадида Мирзаобод туманидаги 19-давлат мактабгача таълим  ташкилотидан 21 нафар ходим учун Самарқанд шаҳрига, 3-давлат мактабгача таълим ташкилотидан  21 нафар ходим учун Хўжамушкент зиёратгоҳига, 22-умумтаълим мактабининг 21 нафар ходими учун Зомин қўриқхонасига саёҳатлар ташкил этилди.

Ушбу саёҳатлар давомида уларга ўлкамиздаги мавжуд асори атиқалар, тарихий масканлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

Матбуот хизмати