Фидойилик унутилмайди

127

Бугунги бахтли ва фаровон кунларимизга ўз-ўзидан эришилмаган. Мард ва жасур ўғлонларнинг жонлари қурбон қилинган. Бу фидойи инсонларни унутишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти кенгаши аъзолари  Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, байналминалчи жангчилар ва хизмат вазифасини бажараётганда ҳалок бўлганларнинг оилаларида бўлди.  Самимий мулоқотларда тинчликнинг энг катта неъмат эканлиги алоҳида таъкидланди.

Руслан БОБОЖОНОВ,

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти кенгаши раиси ўринбосари