Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти кенгаши томонидан бошланғич касаба уюшма ходимлари ўртасида “Спорт – Ватанга меҳр-муҳаббат, садоқат туйғусини уйғотади” мавзуида соғломлаштириш кунлари уюштирилди.
Зомин туманидаги “Ўриклисой” дам олиш масканида ташкил этилган уч кунлик соғломлаштириш тадбирида шахмат-шашка, арқон тортиш, стол тенниси ва бадминтон бўйича мусобақалар ташкил этилиб, касаба уюшмаси фаоллари ўз маҳоратларини синаб кўришди. Уларга малакали тиббиёт ходимлари бирламчи профилактик муолажалар кўрсатишди.
– Бу каби тадбирлар инсон саломатлигини яхшилашга хизмат қилади, – дейди Жиззах вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Фахриддин Қобилов. – Уч кунлик соғломлаштириш дастурлари давомида иштирок этиб, бунга яна бир бор амин бўлдик.
Мусобақа ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Муқимбой Исмоилов,
ishonch.uz



