Жорий йилнинг 15 май санасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 30 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи”да “Мен ғолиб” шиори остида югуриш марафони ташкил этилди.
Ушбу марафоннинг умумий узунлиги 10 км.ни ташкил этди. Унда 450 нафар киши қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради.
Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Абдулла Аслонов нутқ сўзлаб, якунида барча иштирокчиларга омад тилади ва югуриш марафонига старт берилди.
Марафонда умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлиги хизмати жамоаси, иккинчи ўринни Миллий гвардия жамоаси, биринчи ўринни Мудофаа вазирлиги жамоаси қўлга киритди.
Иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.



