Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида “Музейлар ўтмиш ва келажак кўприги” мавзусида рассомлар, ҳайкалтарошлар иштирокида кўргазмали тадбир ташкил этилди.
Кўргазмада вилоятдаги таниқли рассом ва ҳайкалтарошларнинг ижодий ишлари билан бирга, Зарафшон воҳасига хос урф-одатларни, қадрият ва анъаналарни ўзида мужассам этган каштали сўзаналар, меҳроблар, жойпўшлар, миллий тўнлар, дўппилар, чопонлар, куви, кўза, офтоба ва турли хил саватлардан иборат 50 га яқин экспонатлар намойиши ташкил қилинди. Энг муҳими, тадбир ташкилотчилари йиғилганларнинг диққат-эътиборини ўтмишга қаратиш билан бирга қадимий анъаналаримизга, қадриятларимизга нисбатан ҳамиша ҳурмат билан ёндашиш муҳимлигини ҳам уқдира билишди.
Кўргазма давомида вилоятдаги таниқли санъаткорлар томонидан ташкил қилинган концерт дастури иштирокчиларини хушнуд этди. Тадбир сўнггида Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг ташкил қилиниши, жиҳозланиши, кенгайтирилишида фаол қатнашган замондошларимизнинг бир гуруҳига касаба уюшма қўмитасининг совғалари топширилди.
Шакарбой ЭШМАТОВ,
Маданият, спорт ва туризм ходимлари
касаба уюшмасининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси



