Мусулмонлар идораси раиси билан мулоқот

82

«Ватанни севмоқ иймондандир» иншолар танлови иштирокчиларининг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров билан мулоқоти қуръон тиловати билан бошланди.

Қуръон тиловатидан сўнг муфтий Нуриддин Холиқназаров «Исломда Ватанга бўлган муҳаббат» мавзусида маъруза қилди.

— Ҳозирги кунда юртимизда жуда катта ислоҳотлар кетяпти. Айниқса, диний соҳада кечаётган ўзгаришларни ҳар қанча гапирсак шунча оз. Аслида Ватан она каби муқаддас, деб бежиз айтишмаган. Имонли инсон ҳеч қачон Ватанига хиёнат қилмайди. Уни бор камчиликлари билан яхши кўради. Зотан, ҳар бир мўмин ва муслима қайси соҳада бўлса-да ўзи туғилиб ўсган юрти равнақига ҳисса қўшишга бел боғласа, Иншааллоҳ унинг икки дунёси обод бўлади. Ватанга муҳаббати йўқ инсондан эса яхшилик кутиш хато.
Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов «Янги Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликнинг асосий тамоиллари» мавзусида маъруза қилди.
Иншолар танлови иштирокчилари кун давомида «IT Techno Park», Шаҳидлар хотираси хиёбонига ҳам ташриф буюришади.