Термиз халқаро аэропорти 55 кунлик танаффусдан сўнг қайта очилди. 26 декабрь куни «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент — Термиз йўналиши бўйича HY-65 рейси бортида 146 нафар йўловчи билан «Термиз» халқаро аэропортига қўнди.
Шу вақт оралиғида олиб борилган таъмирлаш ишларида узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаклари ва учта самолёт тўхташи учун перронни ўз ичига олган янги 4Е тоифали аэродром мажмуаси қуриб битказилди. Шунингдек, аэродромга замонавий CAT-I ICAO ёритиш ускуналари тизими, метеорологик ва радионавигация қўниш тизимлари ўрнатилди.
Янги аэродром мажмуасини қуриш лойиҳаси 550 миллиард сўмга баҳоланмоқда. Aйни пайтда бу ерда 377 миллиард сўмлик ишлар бажарилган. Лойиҳанинг якуний босқичини 2023-йилнинг апрелигача якунлаш режалаштирилмоқда.



