САВОЛ:
— Раҳбарнинг буйруғида менинг ишга вақтинча қабул қилинганим кўрсатилган бўлса, меҳнат шартномасида асосий ишга қабул қилинганим қайд этилган. Қайси бири тўғри?
ЖАВОБ:
— Амалдаги Меҳнат кодексининг 82-моддасида “Ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартиби” кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади. Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига мос келиши керак.
Демак, сизнинг ҳолатингизда буйруқни меҳнат шартномасига мос равишда қайта расмийлаштириш керак бўлади.



