Қашқирлар қишлоқларга тушди

64

Қўтонга қашқир ораласа, соҳиби бой бўлади, деган гап бор. Бўлиб ўтган аномал совуқ боис қашқирлар ҳам қўра оралаб қолди. Нурота ва Қўшработ туманларидаги Оқтоғ ва Қоратоғ этаклари аҳолиси қашқир тўдаларига нафақат тунда, балки кундуз кунлари ҳам дуч келиб қоляпти.

Бўрилар тоғ этагидаги Қўштамғали, Чиноқ, Тепалик ва уларга ёндош қишлоқларда бир қанча хонадонларга кириб, қўй-қўзиларга қирон келтирди.
– Қўштамғали қишлоғида 50-60 хонадон қўраларига қашқирлар хужум қилингани айтилмоқда, – дейди шу ҳудуда яшовчи Ҳазрат Қорақулов.-Камида 300-350 бош қўйни бўғизлаб кетишган.

Қишқирлар хуружидан тоғли қишлоқлар аҳолиси безиб қолган. Аммо мутасаддилар ҳамон сукутда.

Нурилла ШАМСИЕВ
Ishonch.uz