Қоратошга сифатсиз симёғочлар ўрнатилмоқда

64

Қўшработ туманидаги Қоратош маҳалласи қишлоқларидаги 50 йиллик ёғоч симёғочлар ўрнини эгаллаётган бетон симёғочлар сифатсиз экан. Улар шамол у ёқда турсин, оддий елвизакка ҳам дош бермаётгани айтилмоқда.

Янгиработ (Жарбулоқ) қишлоғида ағанаб тушган янги симёғочни кўздан кечирганимизда, уваланиб кетган бетон ичида жимжилоқ катталигидаги бир дона арматура кўринди, холос.

– Эски симёғочлар йиллар синовидан ўтиб, халқнинг корига яраб турганди, — дейди ҳудуддаги электр таъминоти ходимларидан бири. – Чиқиб-тушиб, синовдан ўтказгандик. Янги симёғочларнинг сим тортилмасдан букчайиб, синиб кетаётганидан биз ҳам хавотирдамиз.

«Мансур сифат» МЧЖнинг сифатсиз матоҳини назорат қиладиган ташкилот борми? Муддао симёғоч сифатини яхшилашми ёки бюджет маблағларини совуриш?

Нурилла ШАМСИЕВ
Ishonch.uz