Қотилликда гумонланган ўзбекистонлик 13 йил ўтиб Россиядан топилди

41

Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича Бош бошқармасининг Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари яқин хорижлик фуқарони қўлга олди, мавжуд маълумотларга кўра, у 2010 йилда бирга яшаб келган аёлни ўлдириб, унинг 7 минг АҚШ доллари ва 5 миллион сўм миқдоридаги пул маблағларини, шунингдек, уяли телефонини олиб Россия Федерацияси ҳудудига қочиб кетганликда гумонланаётган 40 ёшли ўзбекистонлик Москвада қўлга тушди.

Бу ҳақда РФ ИИВ Москва шаҳри бошқармаси маълум қилмоқда.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (Қотиллик) ҳамда 164-моддаси 4-қисми (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ўз вақтида халқаро қидирувга берилган бўлган.

Маълум қилинишича, мазкур шахс Москва шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига қалбаки паспортни тақдим қилганидан сўнг шубҳа остида маҳкамага келтирилган ва унинг қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланган.

Ушбу шахсга нисбатан РФ Жиноят кодексининг 327-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кейинчалик экстрадиция қилиш мақсадида қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.