Самарқандда куннинг биринчи ярмидаёқ аҳоли фаоллашган

33

Самарқанд  вилоятида овоз  бериш  ёшидаги 2  миллион  81 минг  нафар  фуқаролар  рўйхатга  олинган.  Сўнги  маълумотларга  кўра,  аҳолининг  катта  қисми  куннинг биринчи ярмида референдум участкаларига келиб, ўз муносабатларини  билдирган.

Самарқанд  шаҳар  Кимёгарлар шаҳарчасидаги 106-референдум участкаси  эрталабки 08.00  дан  гавжум  бўлди. Ҳудудда  жойлашган  кўзи ожизлар жамиятига қарашли умумий ётоқхонада истиқомат қилувчи фуқароларга  ҳам  Референдумда  иштирок  этиш  учун  барча  зарур шароит  яратилди.