Сариосиёда “Ёшлар боғи”

46

Сариосиё  туманидаги  “Мирзо Улуғбек” маҳалласи ҳудудида замонавий “Ёшлар боғи” ташкил этилди.

3 гектар майдонга эга ушбу боғда болалар ўйингоҳи, 50 ўринли кинотеатр, замонавий мусиқали фаввора, ахборот-кутубхона маркази, сунъий кўл, 2 та кафе, автотураргоҳлар ўрин олган.

“Ёшлар боғи”нинг 18 минг квадрат метр ер майдонида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Туркия давлатидан келтирилган 800 тупдан ортиқ манзарали дарахтлар, 20 мингдан ортиқ анвойи гул кўчатлари экилиб, яшил ҳудуд ташкил этилгани диққатга сазовордир.

Ёшлар учун яратилган қулайликлардан яна бири, бу боғ марказида жойлашган 38 мингдан ортиқ китоб фондига эга кутубхонадир. Шунингдек, бу ерда 52 мингдан ортиқ электрон китоблар ҳам мавжуд. Маърифат маскани замонавий ўқув зали, катта ҳажмдаги LED-монитор ва бепул интернет билан таъминланган. Замонавий кутубхона бир вақтнинг ўзида 120 нафар, кун давомида 600 дан ортиқ китобхонга хизмат кўрсатиш имконига эга.

Муҳими, ”Ёшлар боғи” барпо этилиши натижасида  20 та янги иш ўрни барпо этилган.

Шарафиддин  Турдиев,

           Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси