Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти кенгашида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда иштирокчилар меҳнат муҳофазаси ҳамда хавфсизлик соҳасида эришилган ютуқлар акс эттирилган фотожамланма ҳамда кўргазмали қуроллар билан иштирок этишди.
Танловда “Энг яхши ташкилот”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил”, Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” каби номинациялар бўйича 170 та ташкилот ва корхоналар ўзаро беллашди.
– “Зомин тумани йўллардан фойдаланиш” унитар корхонамизда хавфсиз меҳнат шароитини яратишга ҳаракат қилаяпмиз, – дейди “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича 1-ўрин соҳиби Нодира Хўжамқулова. – Танлов биз учун ҳар томонлама фойдали бўлди. Билмаганимизни ўргандик. Кейинги босқичларда ҳам юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.
Тадбирда барча йўналишлар бўйича ғолибликни қўлга киритган корхона, ташкилот ва муассасалар вакиллари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилояти кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муқимбой ИСМОИЛОВ,
“ISHONCH”



