Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, 2022 йил 18 июнь ҳолатига кўра, юртимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239633 (+108) нафарни ташкил этмоқда.
Маълумотларга кўра, сўнгги бешинчи кундирки, кетма-кет касалланиш ҳолатлари сони ўсмоқда. Яъни 14 июн кунидан кунлик касалланиш ҳолатлари ўса бошлади — 15 июн куни 39 кишида касаллик аниқлангани хабар берилди. (Бу бир кун аввалгидан 31 тага кўп эди). 16 июн куни 57, 17 июн куни 59, 18 июн куни 74 та касалланиш ҳолатлари қайд этилган.
Бугун эса 108 та хасталаниш ҳолати ҳақида хабар берилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
3 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
10 нафари Тошкент вилоятида,
85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Мамлакатимизда 28 феврал куни 106 ҳолат кузатилган. Шундан кейин кунлик касалланиш ҳолатлари тушиб келганди. Май ойи бошида бирорта касаллик қайд этилмаган кунлар бўлган.
ЎзДЖТУ талабаси Сабина Ғуломова тайёрлади.



