Миллий матбуот марказида Адлия вазирлиги томонидан “Нотариат соҳасидаги янгиликлар” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида “Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори юзасидан тегишли тушунчалар берилди.
Қайд этилганидек, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автортанспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали элекрон шаклда расмийлаштириш тизими жорий этилмоқда.
–Мазкур қарор фуқаролар учун бир қатор қулайликларни яратмоқда,–дейди, Адлия вазирлигининг масъул ходими Нуржон Вакилов.– Хусусан, эндиликда юридик шахсларга тегишли автортанспорт воситаларини бошқараётган шахсларнинг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби ҳам бекор қилинмоқда. 2022 йил 1 сентябрдан фуқаролар ва йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ўртасида тузиладиган транспорт воситаси ижара шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Уларни давлат солиқ хизматлари органлари ахборот тизимлари орқали элекрон тарзда ҳисобга олиш тизими жорий этилади. Бошқа соҳаларда меҳнат шартномасига асосан банд бўлган шахслар бир вақтнинг ўзида йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйҳатдан ўтган ҳолда шуғулланишлари мумкин. Шунингдек, қарорга яна бир қатор янгиликлар ҳам киритилганки, бундан кўзланган асосий мақсад– фуқароларимиз учун мазкур соҳада янада қулайликлар яратиш, ортиқча ҳужжатбозлик ва ҳаражатларга чек қўйишдир.
Нотариал бўлими бош маслаҳатчиси Саодат Бегимованинг таъкидлашича, нотариат соҳасида ҳозирда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлаш ва медиатрлик тартиби тамойиллари киритилмоқда. Россия давлатида далилларни таъминлаш тизими 70 фоиз амалга оширилади. Агар бизда ҳам одамларга бу ҳақда етарлича ҳуқуқий маълумотлар бериш йўлга қўйилса, жараён хорижий давлатларга тенглаша олади. Айни дамда нотариат соҳасида хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда ҳуқуқий маълумотларни тасдиқлаш, мерос ишларида янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.
Анжуман давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Шаҳло Абдураҳмонова,
“ISHONCH



