Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 5,3 фоизни ташкил этиши кутиляпти. Ушбу кўрсаткич октябрь ойидаги таҳлилда 4,7 фоизни ташкил этган эди. ХВЖ экспертлари 2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 0,2 фоиздан 5,5 фоизга юқори, яъни аввалги тахминлардан 0,6 фоиз пунктга ўсишини кутмоқдалар.
Жаҳон банки жорий ва кейинги йилларда Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиш кўрсаткичларини оширди. Жорий йилнинг апрель ойида янгиланган прогнозга кўра, 2023 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 5,1 фоизни ташкил этади. Эътиборлиси, бу кўрсаткич 2022 йил кузги прогнозига нисбатан (4,9 фоиз) 0,2 фоиз пунктга яхшиланган.
Шу билан бирга, ЖБ аҳоли истеъмоли 5 фоиз, инвестициялар 4,2 фоиз, экспорт 20,5 фоиз ва импорт 20,6 фоизга ўсишини прогноз қилган.



