Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши фаоллари етакчилигида Навоий шаҳри марказидаги “Ёшлик” кўли атрофида турли корхона-ташкилотларда ишлаётган минг нафардан ортиқ ҳамюртларимиз иштирокида юриш марафони ўтказилди.
Ушбу спорт-соғломлаштириш тадбирида ихтиёрий равишда қатнашганларнинг аксариятини хотин-қизлар ва ёшлар ташкил этди. Бу эса халқимиз соғлом турмуш тарзига тобора кўникиб бораётганидан, келажагимиз ҳар томонлама соғлом ва баркамол навқирон авлодлар қўлида бўлишидан далолат беради.
Касаба уюшмалари тизими фаоллари ташаббуси билан бошланган айни йўналишдаги марафонлар шу куни вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Нормурод МУСОМОВ,
ishonch.uz



