Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан ҳамкорликда “Ёш чегарачилар” республика кўрик-танловининг Фарғона вилояти босқичини ўтказди.
Танловда ҳарбий қисмлар “Ёш чегарачилар” клубларининг 8 та жамоаси иштирок этиб, улар 9 та шарт бўйича муросасиз кураш олиб бордилар.
Якунда Бешариқ туманининг “Турон” жамоаси 1-ўрин, Ўзбекистон туманининг “Сохибқирон” жамоаси 2-, Сўх туманининг “Бургутлар” жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Ғолиблар ва иштирокчиларига диплом, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Расулжон РАҲИМОВ,
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати
ходимлари касаба уюшмаси
Фарғона вилояти кенгаши раиси



