Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан “Корхона ва ташкилотларда сайланган жамоатчи вакилларнинг иш фаолиятлари” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Уни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Баҳодир Муратов кириш сўзи билан очди.
Тадбир давомида Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши халқаро ишлар бўлими бошлиғи Собиржон Эгамбердиев ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бош мутахассиси Акрам Ҳамроевнинг меҳнат муҳофазаси бўйича маърузалари тингланди.
Шунингдек, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи меҳнат муҳофазаси жамоатчи вакиллар бўйича катта вакили Соҳиб Очилов, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси мутахассиси Марғуба Қодированинг мавзу юзасидан берган маълумотлари ҳам кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ департамент бошлиғи Рашид Раҳматов, Қозоғистоннинг “Актобемунайсервис” корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси Алмат Туксубаев, Муборак газни қайта ишлаш заводи меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўлим бошлиғи Нурзод Аймаматов, Муборак нефт ва газ чазиб чиқариш бошқармаси вакили Талант Ҳусенов, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раиси Бахтиёр Жумабоев, Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси касабақўм етакчиси Суҳроб Эргашев ҳам ўз корхона ва ташкилотларида ўтказилаётган меҳнат муҳофазаси тадбирлари ҳақида ахборот бердилар.
Семинар давомида бахтсиз ҳодисалар содир бўлиши тўғрисида видеороликлар ҳам намойиш қилинди.
Акмал АБДИЕВ,
“ISHONCH”



