Фахрийлар – эъзозда

166

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилоятидаги масъул ташкилотчиси томонидан соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган 76 нафар устознинг қадимий ва навқирон Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига саёҳатини ташкил этди.

– Юртимизда нишонланадиган ҳар бир байрамни улуғларимизнинг розилиги, дуосини олган ҳолда ўтказамиз. Фахрий ўқитувчиларнинг ҳолидан хабар олиб, хонадонларига бориб кўмак кўрсатишни одат тусига айлантирганмиз, – дейди Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Лолахон Аҳмедова. – Бу уларни Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига саёҳатга олиб бордик.

Умаржон Шукуруллаев ҳам 30 йилдан ортиқ вақт давомида Данғара туманидаги 19-мактабда ёшларга бошланғич ҳарбий таълимдан сабоқ берди. Фидойилиги сабаб жамоадошлари уни касаба уюшма раиси этиб сайлади. У шу даргоҳда 10 йилдан зиёд вақт мобайнида ишчи-ходимлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилди. Кўмакка эҳтиёж сезган аъзоларга ёрдам берди, камарбаста бўлди. Катта ҳурмат ва эътибор билан шу ердан нафақага чиқди.

– Касаба уюшмаларининг биз, фахрийларга кўрсатаётган эътибори сабаб байрамни Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида нишонладик, – дейди Умаржон Шукуруллаев. – Саёҳат баҳона кўплаб ҳамкасбларим билан дийдорлашдик. Биргалашиб, Бухорои шарифни, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилдик. Касаба уюшмаларининг бундай эътибор ва эҳтиромидан бошимиз кўкка етди.

 

Жамшид ЭРГАШЕВ,

“Ishonch”