Қарши шаҳридаги “Элита” тантаналар уйида Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан маданий-маърифий тадбир уюштирилди.
Тадбир давомида институт ректори Орифжон Бозоров таълим муассасасининг шонли тарихига, илму-фан ривожига ўз ҳиссасини қўшган фидойи устозларга, фахрийларга эсдалик совғалари топширди.
“Уч авлод учрашуви”анча эсда қоларли бўлди. Меҳри дарё устозларнинг ибратли ҳикоялари ёшларда катта таассурот қолдирди.
Акмал АБДИЕВ, “ISHONCH”



