Hayot va qonun

  • Касаба уюшмасидан олинган даромадга солиқ солинмайди18.05.2012.

    (ёки ходимлар касаба уюшмаси бюджетидан олган даромадларга ЖШДС солиш тўғрисида) Таҳририятга турли алоқа каналлари — почта (шу жумладан электрон почта), телефон, www.norma.uz сайти орқали жисмоний шахслардан касаба уюшмаси органлари ёки уларда ишлаш билан боғлиқ ишдан олган даромадларига солиқ солиниши билан боғлиқ саволлар келиб тушди. Бугун уларга «Norma Ekspert» мутахассиси жавоб беради.
  • Ишонч телефони эшитади: Ҳуқуқини билган ютқазмайди26.04.2012.

    «Мен, Ҳамидова Сайёра, минора қуриш экспедициясида 2011 йилдан буён ЭҲМ оператори бўлиб ишлаб келмоқдаман. Ўзим Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида «Нефт-газ» йўналишида ўқиётганим сабабли корхона маъмуриятидан шартнома пулини иш ҳақим ҳисобидан тўлаб беришини сўрадим. Аммо бухгалтерия ходимлари даромад солиғини ушлаб қолиб, ҳисоблашибди.

Sport

  • Соғлом оила — соғлом фарзанд26.04.2012.

    Юртимизда оилавий спортни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Зеро, оилада соғлом муҳит қарор топгандагина фарзандлар олға юриш учун ўзларида рағбат ва хоҳиш топа олишади.  Касаба уюшмалари тизимидаги ташкилотлар ҳам бу ишга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилишмоқда.
  • Хайрия форум-марафони: Биз бир жамоамиз…26.04.2012.

    Уч йилдан буён юртимизда ватандошларимизни бир шиор, бир эзгу мақсад билан югуришга чорловчи хайрия форум-марафони ўтказиб келинмоқда. Илк маротаба 2010 йил «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, «Аёллар кенгаши» Республика жамоат бирлашмаси ҳамда «Ҳаёт учун!» кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу лойиҳа ўзгалар дардига бефарқ бўлмаган, оғир хасталикка чалинган инсонларни даволаш учун оз бўлса-да ҳисса қўшишни истаганларни жам этади. Зеро, ушбу марафондан тушган маблағ кўкрак бези саратонига чалинган аёллар учун дори-дармон сотиб олиш ва мамлакатимизда истиқомат қилаётган аёлларни бепул текширувдан ўтказиш ишларига сарфланади.

Ma’naviyat

  • Шукуҳли кунлар шукронаси26.04.2012.

    Қўштепа тумани далаларида меҳнат оғушида бўлган навқирон йигит Абдуҳамид 1942 йил Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларига сафарбар қилинди. Даставвал у Пенза шаҳридаги ҳарбий қисмда жанговар тайёргарликни ўтади, сўнгра қуролдошлари қатори Курск, Тамбов шаҳарларида жангда бўлди. Айниқса, Белоруссиядаги жангларда кўп қийинчиликларни бошдан кечирди. 1943 йилда оёғидан яраланиб, Уфа ҳарбий госпиталига юборилди...
  • Муштараклик26.04.2012.

    Хотира, қадр тушунчалари маънавиятимизнинг асосий ўзаги ҳисобланади. Зеро, Хотира ва қадрлаш кунини байрам қилишимиз замирида ҳам инсоний қадр-қимматни улуғлаш мақсади мужассам. Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар ҳожи Турсунов билан кечган суҳбатимиз шу мавзуда бўлди.

“Insonga naf keltirish — oliy baxt”

  • Аёлнинг қирқ жони15.09.2011.

    Равза Қиличева Қарши шаҳридаги «Рогузар» маҳалласида яшайди. Маҳалла «Нуронийлар» кенгаши раиси. Ўши саксондан ошган бўлишига қарамай тиниб-тинчимайди. Беихтиёр «Суюнчи» бадиий филмидаги Анзират бувини ёдимизга соладиган онахоннинг ҳаёт йўлига назар ташлар экансиз, аёл кишининг жонини бежиз қирқта дейишмаганига амин бўласиз.
  • Ҳамма шундай яшаса…15.09.2011.

    Анзура опа одатдагидек шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар терапияси бўлимига барвақт келди. Ойнадан ташқарига тикилганча бир зум бугун режалаштирган ишларини хаёлдан ўтказди. Сўнг катта иштиёқ билан юмушларни бажаришга киришди...

Kasaba uyushma hayoti

  • Анъанага айланадиган бўлди18.05.2012.

    Пойтахтимиздаги «Яккасарой» спорт мажмуаси ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Бу ерда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Фанлар академияси, Республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг аппарат ходимлари ўртасида мини-футбол турнирига старт берилди.
  • Инсон манфаатлари ҳимояси билим ва малакага ҳам боғлиқ18.05.2012.

    Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши ЎзКУФК Раёсатининг 2011 йил 31 декабрдаги қарорига асосан, туман ва шаҳар кенгашлари раислари учун ўқув-семинар ташкил этди.

Iqtisodiyot

  • Таниш белгиси — «TAXI»26.04.2012.

    Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2011 йил 18 майда «Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилинган эди. Унга мувофиқ жорий йилнинг биринчи январидан йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи енгил автомобиллар қатновини тартибга солувчи тегишли қоидалар ишлаб чиқилди.
  • Тадбиркорга таянчмиз15.09.2011.

    Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят бошқармаси  бошлиғи Баҳодир Аҳмедов билан суҳбатимиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилида хоразмлик тадбиркорлар фаолиятини янада такомиллаштириш, рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самаралари хусусида бўлди.

Jamiyat

  • Ёш истеъдодлар аниқланди26.04.2012.

    Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг «Нефтчи» маданият саройида касаба уюшмалари тизимидаги маданият муассасаларида фаолият кўрсатаётган болалар бадиий ҳаваскорлик жамоалари ўртасида «Истиқлол ғунчалари» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
  • Сарҳадлар дахлсизлиги учун26.04.2012.

    У эл-юрт хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш ҳар бир ўғлоннинг бурчи эканлигини жуда эрта англаб етди. Болакай дарсдан бўш вақтларида ҳарбийлар, айниқса, чегара посбонлари ҳақидаги бадиий адабиётларни мутолаа қилар ва суратлар чизарди. Вақт тезкор. Қутлуғжон мактабни тамомлаб, Бахмал туман мудофаа ишлари бўлимига қарашли мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти қошидаги ўқув курсига қатнай бошлади. Машғулотлар давомида ўз қизиқиши ва изланувчанлиги ҳамда намунали хулқи билан тенгдошларига ибрат бўлди. Чегара қўшинларида муддатли ҳарбий хизмати ниҳоясига етганида эса, юрак амрига бўйсуниб уни шартнома асосида давом эттирди. Чегарачи посбон бир неча марта юқори қўмондонлик томонидан фахрий ёрлиқ ва ташаккурнома билан тақдирланди.